АҚШ суди Байденнинг мигрантларни қонунийлаштириш дастурини тўхтатди
Олам
−
28 Август
2093Жорий йилнинг 18 июнь куни АҚШ Президенти Жо Байден Штатларда қонуний мақомга эга бўлмаган юз минглаб муҳожирларга потенциал фуқароликни таклиф қилиш бўйича кенг кўламли сайлов акцияларини ўтказишни буюргани ҳақида хабар берилганди. Техас штати федерал суди Президент маъмуриятининг АҚШда зарур ҳужжатларсиз яшовчи мигрантларга ҳуқуқий мақом бериш дастурини тўхтатди. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, қарор АҚШнинг 16 та штати дастурни блокировка қилишни талаб қилган суд даъвосидан сўнг бошланган суд жараёнлари доирасида қабул қилинган. Улар Байденнинг хатти-ҳаракатлари АҚШ иммиграция қонунларини қайта ёзиш учун ижро ҳокимиятини суиистеъмол қилиш эканини таъкидлади.
Суд дастур бўйича аризаларни тасдиқлашни икки ҳафтага тўхтатиб туришга қарор қилган, муддат узайтирилиши мумкин. Собиқ президент Дональд Трамп томонидан тайинланган судья Жон Кэмпбелл Баркер штатларнинг даъволарини муҳим деб топган ва улар суд кўпроқ текширувни талаб қилишини айтган.
Шундай бўлса-да, ҳукуматга кечиктириш вақтида аризаларни қабул қилишни давом эттиришга рухсат берилади.
Маълумот учун, АҚШ Президенти 2024 йил июнь ойида Keeping Families Together (Оилаларни бирлаштириш) дастурини эълон қилганди. Унинг шартларига кўра, АҚШ фуқароларининг қонуний никоҳда бўлган ва мамлакатда камида 10 йилдан бери яшаётган турмуш ўртоқлари АҚШдан чиқмасдан доимий яшаш учун ариза топшириши мумкин. Байден маъмуриятининг ҳисоб-китобларига кўра, дастур америкаликларнинг 500 мингдан ортиқ турмуш ўртоғи ва ота-онасидан бири АҚШ фуқаросига турмушга чиққан 21 ёшгача бўлган 50 мингга яқин болани қамраб олади.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь