Трамп Си Цзиньпинга янги савдо божлари билан таҳдид қилди. Хитойнинг жавоби ўзини узоқ куттирмади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин “йигирматалик” давлатлар раҳбарлари саммитига келмаса “осмон ости” мамлакати маҳсулотларига янги божлар жорий қилиш билан таҳдид қилди.

Хитой томонининг жавоби ҳам узоқ куттирмади. Хитой савдо урушини истамайди, аммо ундан қўрқмайди ҳам, дея таъкидлади ХХР ташқи ишлар вазири Гэн Шуан.

Шунингдек, у Дональд Трампнинг ХХР раиси Си Цзиньпин G20 саммитида қатнашмаса Хитой маҳсулотларига янги божлар жорий қилиш тўғрисидаги таҳдидига муносабат билдирди.

“Агар АҚШ тенг ҳуқуқли маслаҳатлашувларга тайёр бўлса, эшигимиз очиқ. Агар АҚШ кейинчалик ҳам савдо тренингларини эскалация қилиш ниятида бўлса, биз қатъий қарор қиламиз ва охиригача курашамиз”, деган Гэн Шуан.

У Хитой етакчиси Японияда ўтадиган G20 саммитида Трамп билан учрашиш бўйича режалари қандайлигидан бехабарлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, савдо уруши бўйича америка-хитой музокараларининг сўнгги раунди май ойи ўрталарида бесамар якунланди. Етмаганига АҚШ 200 млрд долларга яқин Хитой товарларига божларни 10 фоиздан 25 фоизга оширди.

Шунингдек, Трамп Хитойдан импорт қилинувчи 300 млрд долларга тенг барча маҳсулотга божларни ошириш жараёнини бошлаш бўйича топшириқ берган.

АҚШ божларига жавобан Хитой жорий йил 1 июндан Америкадан импорт қилинувчи 60 млрд долларга тенг маҳсулотларга бож жорий қилганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

савдо уруши АҚШ-Хитой

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг