АҚШ штати Байденни судга берди
Олам
−
29 Октябрь 2021
10016Флорида штати штатдаги федерал мулозимлар ҳамда давлат пудратчилари ходимларини мажбурий тарзда эмлаш тўғрисидаги фармон сабаб АҚШ Президенти Жо Байден, NASA ҳамда бир қатор ҳукумат ташкилотлари ва амалдорларини судга берди. Бу ҳақда “Fox News” телеканали хабар берди.
Даъво Флорида бош прокурори Эшли Муди ва штат губернатори Рон Десантис томонидан берилган. Флорида маъмурияти Байден ҳукумати фармонларини “ноқонуний” деб атаган. Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, федерал ҳукумат штатга иқтисодий зарар ва федерал шартномаларни бекор қилиш билан таҳдид қилмоқда.
Республикачилар партияси вакили бўлган Десантис Байден маъмуриятининг ҳаракатлари Конституцияга зид. Губернаторнинг сўзларига кўра, одамлар эмлашдан бош тортгани учун ишдан бўшатилмоқда. Аслида бу шахсий танлов бўлиши керак.
“Бу жиддий иқтисодий зарар келтиради. Бу одамларнинг озгина қисми ишдан бўшатилган ёки ўз хоҳиши билан ишдан кетган тақдирда ҳам, бу тиббий хизмат кўрсатиш, моддий-техника таъминоти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида жиддий узилишларга сабаб бўлади”, деган сиёсатчи.
Аввалроқ Техас губернатори, Республикачилар партияси вакили Грег Абботт Байденнинг буйруғига қарши чиққан эди. Сиёсатчи барча штат корхоналарига ўз ходимлари учун аввалроқ мамлакат президенти таъкидлаган коронавирусга қарши мажбурий эмлашни жорий қилишни тақиқлади. Аризона бош прокурори Марк Брнович ҳам судга мурожаат қилди.
LiveБарчаси