АҚШ сенатори ҳукуматдан Исроилга бошқа ёрдам бермасликни талаб қилди

Олам

image

АҚШ сенатори Берни Сандерс Исроилнинг Ғазодаги уруши учун ҳукуматдан бошқа маблағ ажратмасликни сўраяпти. Бу ҳақда у 2 январь, сешанба куни ўзининг Х (собиқ Twitter) аккаунтидаги саҳифасида ёзган.

Қайд этилишича, АҚШ сенатори  Конгрессни Исроилнинг фаластинликларга қарши шафқатсиз урушини давом эттириши учун ажратилиши кўриб чиқилаётган 10,1 миллиард долларлик шартсиз ҳарбий ёрдамни рад этишга чақирди. 

“Етар. Қўшма Штатлардаги солиқ тўловчилар энди Ғазодаги бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болаларни ўлдиришда иштирок этмаслиги керак”, деган Берни Сандерс.

У шунингдек, Нетаньяхунинг Фаластин халқига қарши ноқонуний, ахлоқсиз, шафқатсиз ва номутаносиб уруши учун АҚШ ҳам жавобгар бўлиши мумкинлигини айтган.

"Америкаликлар Исроилнинг Фаластин халқига қарши уруши сезиларли даражада АҚШ бомбалари, артиллерия снарядлари ва бошқа қуроллар билан олиб борилганини тушунишлари керак", дея қўшимча қилган сенатор.

2023 йилнинг 7 октябрь куни Ғазода бошланган урушда Исроил ҳужумлари ортидан анклав инфратузилмасининг 60 фоизи шикастланган ёки вайрон бўлган ҳамда озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармонларнинг кескин танқислиги сабабли 2 миллионга яқин аҳоли кўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода ўлганлар сони 22 мингдан ошиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Берни Сандерс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг