АҚШ Россиянинг етакчи телеканалларига санкция жорий қилади

Олам

image

АҚШ Россиянинг “Первый”, “Россия-1” ва НТВ телеканалларига нисбатан чеклов чораларини жорий қилмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабарида айтилади.

“Қўшма Штатлар давлат томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган учта энг машҳур рус телеканаллари: “Первый”, “Россия-1” ва НТВга нисбатан санкциялар жорий қилмоқда”, дейилади пресс-релизда.

Ўз навбатида, АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакили брифинг чоғида чекловлар телеканалларнинг ускуна ва дастурий таъминотни сотиб олишига таъсир қилишини айтган.

Америка компанияларига энди мазкур телеканалларга видеокамера ёки микрофон каби жиҳозларни сотишга рухсат берилмайди ва ушбу каналларда АҚШ компаниялари рекламаси тақиқланади. Маълумот ўрнида, ўтган йили АҚШ компаниялари Россия бозорида 300 миллион долларга реклама сотиб олганди.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ санкция

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг