АҚШ Россиянинг 300 млрд долларини Украинага бермоқчи – NYT

Олам

image

Оқ уй Ғарб иттифоқчилари билан Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва улардан Украинага ёрдам учун фойдаланиш бўйича “шошилинч” музокараларни бошлаган. Бу ҳақда “New York Times” газетаси аноним манбаларига таяниб, хабар берди. Бу Ғарб Киевга янги ёрдам пакетлари учун "яшил чироқни ёққан"  пайтида амалга оширилди.

"АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Украина можароси бошланганидан кейин блокланган 300 млрд доллардан кўпроқ Россия валюта захиралари ҳисобидан Украинани қўллаб-қувватлашини билдирмоқда", деган газетага интервью берган Америка ва Европа расмийлари.

Баъзи АҚШ расмийлари бундай кескин ҳаракат мамлакатнинг йирик молиявий марказ сифатидаги мавқеига путур етказишидан хавотирда.

Айтилишича, расмийлар, банкирлар ва ҳуқуқшунослар ўртасидаги музокаралар сўнгги ҳафталарда қизғин кечган. Вашингтон ўзининг бир қанча иттифоқчиларига Украина можароси бошланганининг икки йиллигини нишонлаш учун 24 февралгача стратегия ишлаб чиқишга мажбур қилган.

Газетанинг ёзишича, бу борада якуний қарор қабул қилинмаган. "Тафсилотлар ва музлатилган маблағлар тўғридан тўғри коррупция билан машҳур бўлган Украинага юбориладими ёки йўқ"лиги бўйича мунозаралар давом этмоқда.

Миллий Хавфсизлик Кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Керби Оқ уй ҳали бу борада бир қарорга келмаганини айтган.

Муҳокамалар АҚШ Конгресси Киевга 60 миллиард долларлик янги ёрдам пакети бўйича музокараларни келаси йилга қадар тўхтатганидан кейин ўтказилмоқда. Оқ уй расмийларининг огоҳлантиришича, қийин вазиятда бўлган мамлакатларга жўнатиш учун рухсат этилган маблағлар тезда тугаяпти.

Москва бир неча бор хориждаги маблағлари музлатилганини қоралаб, ҳар қандай мусодара “ноқонуний” ва “барча қоидалар”ни бузиши ҳақида огоҳлантирган.

Россиялик депутат Михаил Шеремет, агар Вашингтон реквизицияни давом эттирса, АҚШнинг мамлакатдаги активларини мусодара қилишнинг қонуний тартибини бошлашни таклиф қилган.

“Ҳар қандай жиноий қарорга муносиб жавоб ва жазо берилади”, дея огоҳлантирган депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россиянинг музлатилган активларини Украина фойдасига мусодара қилиш йўлларини фаол ўрганаётгани ҳақида маълум қилган эдик.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Украина активлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг