АҚШ Россиянинг ҳаракатларидан хавотирда
Олам
−
17 Февраль 2021
10113АҚШ Россия билан стратегик барқарорликни ривожлантиришнинг янги усулларини излайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Миллий жамоат радиосига берган интервьюсида айтиб ўтган.
У икки мамлакат ўртасида келишмовчиликлар мавжудлигини ва Америка Қўшма Штатлари "Россиянинг ҳаракатларидан хавотирда" эканини маълум қилган.
Шу билан бирга, Давлат котиби ҳар икки томон ҳам стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартномани жуда тез узайтира олганини эслаган.
"Ва биз Россия билан стратегик барқарорликни тарғиб қилишнинг бошқа усулларини излаймиз", деган Блинкен.
Маълумот ўрнида, Россия ва Америка Қўшма Штатлари стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома муддатини 5 йилга узайтирди.
Россия ва АҚШ ўртасида тузилган ушбу шартнома илк бор 2011 йилнинг 5 февралидан кучга кирган. Бу иккала томоннинг стратегик ҳужум қуролларини қисқартиришни ўз ичига олади.
LiveБарчаси