АҚШ Россияни G20’дан чиқариб юбормоқчи

Олам

image

Кеча, 6 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг Вакиллар палатасига Қуролли кучлар томонидан Мудофаа бюджети лойиҳаси тақдим этилган. Унда Россияни бир қанча халқаро ташкилотлар ва G20’дан четлаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

“Ҳужжат Россия вакилларини G20, Банк назорати бўйича Базель қўмитаси, Молиявий барқарорлик кенгаши, Суғурта назоратчилари халқаро ассоциацияси ва Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти ишидан четлаштириш сиёсатини кўрсатади. Шунингдек, ушбу сиёсатни илгари суриш учун зарур чораларни кўришни талаб қилади”, дейилади матнда.

Маълумот учун, Мудофаа бюджети лойиҳаларини келишиб олиш учун Сенат ва Вакиллар палатаси томонидан қўмита тузилган. Лойиҳа жорий ҳафтада Вакиллар палатасида овозга қўйилади. Шундан сўнг Сенат томонидан кўриб чиқилади ва имзолаш учун Президент Жо Байденга юборилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия G20 Америка Қўшма Штатлари

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг