АҚШ Россияга қарши террор ҳомийларига қўлланган чекловларни жорий қилди – Оқ уй
Олам
−
11 Май 2022
6340Давлат департаменти Украинадаги воқеаларни инобатга олган ҳолда Россия Федерациясини АҚШнинг терроризмга ҳомий давлатлар рўйхатига киритилиш мезонларига мос келишини ҳали ҳам баҳоламоқда, бироқ Вашингтон Москвага нисбатан рўйхатига киритилган давлатларга қўлланган қаттиқ чораларни жорий қилган. Бу ҳақда кеча, 10 май куни Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки навбатдаги брифингда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Давлат департаменти ҳали ҳам тегишли “ҳуқуқий процедура”ни олиб бормоқда. Псаки америкалик қонунчилар аввалроқ АҚШ ҳукуматига “қўлдан келганини қилиш, Россияни жавобгарликка тортиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш”ни тавсия қилганини қўшимча қилган. Қонунчилар, хусусан, Россияни Американинг кўрсатилган рўйхатига киритилиши ҳақида гапиришган.
Оқ уй матбуот котибининг урғулашича, Вашингтоннинг кўрсаткичларига кўра, бу рўйхатга ҳозирча тўртта давлат киритилган.
“Ва биз бу мамлакатлар дучор этилган чораларни аллақачон қўлладик”, дея қўшимча қилган у РФга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида гапирар экан.
Псакининг таъкидлашича, гап “кенг молиявий санкциялар, экспорт назорати чоралари, шунингдек, бошқа давлатлардан инвестицияларни чеклаш бўйича дипломатик ишлар ҳақида кетмоқда.
“Демак, биз аллақачон бу қадамларни қўйганмиз. Аммо Давлат департаментидаги жорий кўриб чиқиш давом этади. Бу жараён якунлаш керак. Президент (Жо Байден) шундай бўлиши керак, деб ҳисоблайди”, деган Псаки.
Терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхати АҚШ Давлат департаменти томонидан тузилади. Америка маъмурияти рўйхатдагиларга нисбатан санкциялар қўллаш нуқтаи назаридан кенг ваколатларга эга. АҚШ Ғазначилик департаменти ушбу юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, рўйхатдаги мамлакатлар билан савдо қилувчи давлатларга қарши чоралар кўриши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Литва Сейми Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи ва амалга оширувчи давлат эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь