АҚШ Россия виза марказини ёпди
Олам
−
22 Июнь
4924АҚШ Россия виза марказининг мамлакатдаги филиалларини ёпди. Бу ҳақда Россиянинг Қўшма Штатлардаги элчиси Анатолий Антонов маълум қилди.
Элчига кўра, Америка маъмурияти Россия виза марказининг АҚШдаги иккита филиалининг фаолиятини тўхтатди. Бундан ташқари, улар россиялик дипломатларни мамлакатда солиқ тўламаслик имкониятидан маҳрум қилишмоқчи.
“Ҳар куни бизга қарши ҳужумлар уюштирилмоқда. Масалан, бироз олдин. Том маънода бир соат олдин, америкаликлар бизга виза маркази ёпилгани ҳақида хабар юборишди. Мен шуни айтмоқчиманки, биз ўз ватандошларимизни ташлаб қўймаймиз. Бу шунчаки, руслар ва россиялик дипломатларга қарши қаратилган яна бир кичик, жирканч ҳужум”, дейди Антонов.
Россиянинг Вашингтондаги элчисининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ўз ҳаракатларини изоҳламаган. Элчи, шунингдек, дипломатларнинг ўзи фаолият олиб бораётган давлатида солиқ тўламаслик ҳуқуқи ҳам бузилаётганини қоралади.
Шунга қарамай, Россиянинг АҚШдаги дипломатик миссияси раҳбари рус дипломатлари ўз иш фаолиятини тўхтатмаслигини айтди. Унинг аниқлик киритишича, Қўшма Штатлар виза марказининг иккита – Вашингтон ва Нью-Йоркдаги филиалларини ёпди. Элчининг сўзларига кўра, Оқ уй ва Давлат департаменти вакиллари билан маслаҳатлашувлар чоғида, у ҳар доим россиялик консуллик ходимлари хотиржам ва профессионал ишлашини таъкидлаган. Унинг қўшимча қилишича, Россия дипломатик ваколатхоналари атрофидаги вазият борган сари ёмонлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойининг ўзида айрим россиялик дипломатлар Европанинг икки давлати – Австрия ва Латвияда “персона нон грата” деб эълон қилинган ҳолда, мамлакатдан чиқариб юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь