АҚШ Россия ортидан қирғиз банкига ҳам санкция киритди
Олам
−
10:52
1663Кеча, 15 январь куни АҚШ Молия вазирлиги Қирғизистоннинг “Keremet Bank”ига қарши санкциялар жорий этди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, камида 2024 йилнинг ёзидан бери бу банк ўз фаолиятини Россия мансабдор шахслари ва “Промсвязбанк” билан мувофиқлаштирган. Санкцияларни четлаб ўтиш схемаси доирасида “Keremet Bank” “Промсвязбанк” номидан трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга оширган. Иккинчи банк Россиянинг мудофаа секторида ишлаётгани сабабли 2022 йилда унга қарши санкциялар жорий қилинганди.
“Банк Россия ҳарбий-саноат базаси корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун миллиардлаб доллар ажратган”, дейди АҚШ Молия вазирлиги.
2024 йилда Қирғизистон Молия вазирлиги “Keremet Bank”нинг назорат пакетини “Россия ҳукумати билан алоқадор бўлган рус олигархига яқин” фирмага сотган. Аммо вазирлик фирма номини маълум қилмаган. Америка идораси таъкидлашича, “Keremet Bank”ни сотиб олиш Россия учун санкцияларни четлаб ўтиш ва импорт-экспорт тўловларини амалга оширишда махсус марказ ташкил этиш мақсадида амалга оширилган.
Маълумот учун, АҚШ Давлат департаменти 150 дан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларга, жумладан, Россия мудофаа саноатининг кенг доирасидаги компанияларига қарши санкциялар жорий этмоқда. Янги чекловлар жами 15 та молиявий ташкилот ва 1 та жисмоний шахсни қамраб олган. Улар Россия ҳарбий саноатини қўллаб-қувватлаш учун санкцияларни четлаб ўтишда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жо Байден бошчилигидаги АҚШ маъмурияти Россиянинг энергетика секторини нишонга олган янги ва жиддий санкциялар пакетини жорий этганди. Билдирилишича, бу чекловлар ҳозиргача Россиянинг энергетика соҳасига қаратилган энг кучли санкциялари ҳисобланади.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь