АҚШ-Россия музокараларининг биринчи сессияси якунланди
Олам
−
18 Февраль 2025 8253 1 дақиқа
Бугун, 18 февраль куни Ар-Риёддаги Россия-Америка учрашуви иштирокчилари музокараларнинг биринчи қисмини якунладилар. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Учрашув Саудия подшоҳи саройларидан бири – Албасатин мажмуасидаги Дирияҳда бўлиб ўтди.
“Биринчи эрталабки сессия якунланди ва томонлар ишчи тушликларини бошлади”, деди Захарова брифингда.
Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 10:30 да Ар-Риёдда бошланди. Тахминан 2,5 соатдан сўнг томонлар 15 дақиқалик танаффусга чиқишди, шундан сўнг музокаралар тушликкача давом этди.
Россия томонидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этмоқда.
АҚШ делегацияси таркибида Давлат котиби Марко Рубио, Президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уалс ва АҚШ етакчисининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф бор.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль