АҚШ Россия мудофаа соҳаси раҳбарларига санкция киритди

Олам

image

АҚШ Давлат департаменти кеча, 14 март куни Россия мудофаа секторининг юқори мартабали 11 вакилига санкция эълон қилди

“Қора рўйхат”га тушганлар орасида Миллий гвардия бошлиғи Виктор Золотов, Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат (ҲТҲФХ) директори Дмитрий Шугаев, “Рособоронэкспорт” бош директори Александр Михеев, шунингдек, Россия Федерацияси Мудофаа вазирининг саккиз нафар ўринбосари бор.

“Дунё Россиянинг Украинага қарши олдиндан ўйлаб ва асоссиз ҳужум уюштирганини даҳшат билан кузатмоқда. Бугун Давлат департаменти Россия мудофаа саноати раҳбарларига оғир юкларни юклашда давом эттиради. Россия Федерациясининг мудофаа ва иқтисодиётнинг тегишли секторида ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ёки фаолият юритган қуйидаги 11 шахс [санкция] рўйхатига киритилди”, дейилади эълон қилинган хабарда.

Шунингдек, Россия Мудофаа вазири ўринбосарлари Алексей Криворучко, Тимур Иванов, Юнус-Бек Евкуров, Дмитрий Булгаков, Юрий Садовенко, Николай Панков, Руслан Цаликов ва Геннадий Жидкога ҳам санкциялар киритилмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, санкциялар рўйхатига киритилиши Қўшма Штатлардаги активларни музлатиш ва Америка фуқаролари ёки компанияларига ушбу шахслар билан бизнес юритишни тақиқлашни англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг