АҚШ Россия делегациясига визалар бера бошлади

Олам

image

АҚШ Россия делегациясига апрель ойи охиридаги БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишларида қатнашиш учун виза беришни бошлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Бироқ БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги делегациямиз ишини ёритиши керак бўлган россиялик журналистларга визалар бериш масаласи боши берк кўчада қолмоқда”, дейди Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров.

Маълумот учун, Россия апрель ойидан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши мажлисига раислик қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясининг БМТдаги вакили Василий Небензя Лавров БМТ штаб-квартирасига ташриф буюриши ва 24-25 апрель кунлари Хавфсизлик кенгаши йиғилишларида иштирок этишини маълум қилган эди.

Шоҳжаҳон Мажитов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ виза Россия делегацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made