АҚШ Россия билан алоқа қилаётган давлатлардан Путинни урушни тўхтатишга кўндиришни сўраяпти

Олам

image

АҚШ расмийлари дунёнинг барча давлатлари, хусусан, Москва билан алоқаларини давом эттираётган давлатлар Украинадаги махсус ҳарбий операцияни якунлашга “Россияни кўндириш” учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда 10 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан маълум қилди. 

“Биз, албатта, дунёнинг ҳар бир давлати Россияни урушни тўхтатишга ва Украинани тарк этишга ишонтириш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак, деб ҳисоблаймиз, айниқса Россия Федерацияси билан муносабатларни сақлаб қолган мамлакатлар”, дейди у АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин  ўртасида 14 ноябрь куни Балидаги G20 саммити доирасида бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида саволга жавоб бериб. 

Шу билан бирга, Салливан таъкидлаганидек, Байден ХХР раҳбари билан музокараларда Украина инқирозини батафсил муҳокама қилиш имконига эга бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг