АҚШ разведкаси Россия қачон Украинага бостириб киришини аниқлади

Олам 18168
image
-

АҚШ разведкаси Россия келаси йилнинг бошида Украинага қарши 175 минг аскар билан ҳужум уюштиришни режалаштираётганини аниқлади. Бу ҳақда  "The Washington Post” ва “The Associated Press” нашри хабар берди. 

"Россия 2022 йилнинг бошида ўтган баҳорда кутилмаганда Украина чегарасида ўтказилган машғулотлар вақтидагига қараганда икки баравар катта куч билан мамлакатга ҳужум қилишни режалаштирмоқда. Режа тахминан 175 минг кишидан иборат 100 та батальон тактик гуруҳларни, шунингдек зирҳли техника, артиллерия ва техникани ўз ичига олади”, деган исми ошкор қилинишини истамаган АҚШ маъмурияти вакили "The Washington Post" нашрига.

Қайд этилишича, АҚШ разведкаси ҳужжатида сунъий йўлдош фотосуратлари мавжуд. Улар рус қўшинлари тўртта жойга жамланганини кўрсатади.

Сунъий йўлдошдан олинган суратларда россиялик ҳарбий хизматчилар сони 70 минг  нафар экани, бироқ уларнинг сони 175 минг нафаргача кўпайтирилиши прогноз қилинмоқда.

Разведка ҳужжатига кўра, ҳозирда 50 та жанговар тактик гуруҳлар, шунингдек “янги келган” танклар ва артиллерия воситалари жойлаштирилган.

Шунингдек, Россия кучлари Украинага тезкорлик билан ҳужум уюштириш учун ҳарбий жиҳозларини машғулот объектларида қолдириши мумкинлиги ҳам кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, Қрим 2014 йилда ўтказилган референдум натижасида Россия таркибига кирган. Бу қарорни овоз беришда иштирок этган яриморол аҳолисининг 96 фоизи қўллаб-қувватлаган. Украина ва Ғарб давлатларининг аксарияти референдум натижаларини тан олмаган ва Қримнинг аннексиясини эълон қилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 902
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×