АҚШ Президентлигига янги номзод пайдо бўлди. У – рэпер

Олам 8102
image

Америкалик хонанда Канье Уэст яна бир бор АҚШ Президентлиги учун курашиш ниятида эканлигини эълон қилди. Аммо бу сафар у қатор муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда “USA Today” хабар бермоқда.

Мусиқачи мустақил номзодларнинг имзоларини топшириш санасини ўтказиб юборгани аниқ бўлди. Чунки баъзи штатларда бу фақат 25 июнгача амалга оширилиши мумкин эди. Ушбу рўйхатга Индиана, Мэн, Нью-Йорк, Шимолий Каролина, Техас ва Нью-Мексико киради.

Бироқ рэперда барча ҳужжатларни тўплаш учун 4 сентябргача муддат бор. Аммо у ўз номзодлигини фақат Мичиган, Пенсильвания, Висконсин ва Аризонада рўйхатдан ўтказиши мумкин.

"Биз Американинг умидларини Худога ишониб, дунёқарашимизни бирлаштириб, келажагимизни қуриш орқали амалга оширишимиз керак. Мен Оқ уй раҳбари лавозимига ҳаракат қиламан", деди Уэст.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 327
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×