АҚШ президентлигига яна бир номзод расман эълон қилинди

Олам

image

АҚШнинг Флорида штати губернатори Рон Деcантис президентликка расман номзодини қўйди. У ҳам АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп сингари ўз номзодини республикачилар партиясидан илгари сурмоқда.

“Мен Американинг буюк қайтишига раҳбарлик қилиш учун президентликка номзодимни қўйдим”, деб ёзади у ўз Twitter саҳифасида.

Деcантис кеча, 24 май куни 2024 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШ президенти сайловида иштирок этиш учун ҳужжатларни топширган. Тегишли маълумотлар Америка федерал сайлов комиссиясининг веб-сайтида эълон қилинган.

44 ёшли Рон Десантис Республикачилар партияси вакили ва собиқ президент Дональд Трамп билан олий давлат лавозимига номзодини кўрсатиш учун курашади. Шунингдек, Дональд Трамп Рон Десантисни АҚШ президентлигига номзодини эълон қилгани билан шахсан табриклаган.

АҚШда 2024 йилнинг ноябрига президентлик сайлови бўлиши белгиланган. Оқ уйнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп ўз номзодини 2022 йил ноябрида эълон қилди. АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли ҳам Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун курашаётганини маълум қилди. Шунингдек, АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи кичик Роберт Кеннеди 2024 йилги президентлик сайловларида демократлар партиясидан ўз номзодини кўрсатишини айтди. Республикачилардан Флорида губернатори Рон Десантис, собиқ вице-президент Майк Пенс, Демократлардан эса вице-президент Камола Харрис, транспорт котиби Пит Буттижич, сенатор Берни Сандерслар ҳам президентлик сайловида қатнашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Флорида штати губернатори Рон Десантис июнь ойига қадар навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилишни режалаштираётганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов Рон Деcантис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг