АҚШ президентлигига яна бир даъвогар қачон сайловолди кампаниясини бошлашини эълон қилди

Олам

image

АҚШнинг Флорида штати губернатори Рон Деcантис июнь ойига қадар навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Газетага кўра, шу ва кейинги ҳафта давомида Деcантис ўнлаб ҳомийлар билан учрашишни режалаштирган.

“Бу губернаторга улар билан шахсий муносабатларни мустаҳкамлаш ва сайловолди штабини тузиш имкониятини беради”, дея таъкидлаган нашр суҳбатдошлари.

Аввалроқ NBC телеканали Десантис 11 майдаёқ ўз сайловолди кампанияси бошланганини эълон қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

NBC сўровига кўра, агар праймеризлар ҳозир ўтказилса, республикачи сайловчиларнинг камида 31 фоизи ДеСантис номзодини қўллаб-қувватларди. Шу билан бирга, 46 фоиз сайловчи эса АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда энг юқори ҳукумат лавозимига номзод сифатида кўрсатилишини қўллаб-қувватлаган.

Маълумот ўрнида, Рональд Десантис 1978 йил 14 сентябрь куни Флорида штатида туғилган. Республикачи сиёсатчи 2013 йилдан 2018 йилгача Вакиллар палатаси аъзоси, 2019 йил 8 январдан эса Флорида губернатори бўлган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2024 йилнинг ноябрига президентлик сайлови бўлиши белгиланган. Оқ уйнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп ўз номзодини 2022 йил ноябрида эълон қилди. АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли ҳам Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун курашаётганини маълум қилди. Шунингдек, АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи кичик Роберт Кеннеди 2024 йилги президентлик сайловларида демократлар партиясидан ўз номзодини кўрсатишини айтди. Республикачилардан Флорида губернатори Рон Десантис, собиқ вице-президент Майк Пенс, Демократлардан эса вице-президент Камола Харрис, транспорт котиби Пит Буттижич, сенатор Берни Сандерслар ҳам президентлик сайловида қатнашиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов Рон Деcантис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг