АҚШ очиқ босим ўтказяпти – Песков Россиянинг G20 дан ҳайдаб чиқарилишига муносабат билдирди

Олам

image

G20 кўп томонлама формат бўлиб, бир қатор давлатлар АҚШ босимига қарамай, Россияга нисбатан мустақил позициясини сақлаб келмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан мулоқотида сўз очди. 

“Мамлакатимизга ҳар томонлама қаршилик кўрсатиш нуқтаи назаридан Қўшма Штатлар аллақачон барча давлатларга очиқ ва озгина дипломатик босим ўтказаётгани ҳаммага яхши маълум”, дейди Песков.

Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари ва унинг ғарбий иттифоқчилари Россия Украинага ҳужум қилганидан кейин йирик иқтисодиётга эга йигирмалик гуруҳида (G20)  қолишини муҳокама қилаётгани маълум бўлганди. Песков бу борада ўз фикрини билдираркан, қатор давлатлар АҚШ босимларига қарамай, ўз меъёрларига риоя қилишда давом этмоқда. 

“Катта йигирматаликка келсак, бу кўп томонлама формат, турли нуқтаи назарлар мавжуд. Америкаликлар турли мамлакатларга босим ўтказишда давом этиши аниқ, бироқ биз кўриб турганимиздек, бир қатор давлатлар барибир ўз меъёрларига риоя қилишни афзал кўришмоқда. Мустақил, суверен нуқтаи назардан”, дейди Кремль вакили. 

Аввалроқ, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан мамлакат расмийлари Россия Федерациясини G20 дан чиқариш имконияти ҳақида бирон бир баёнот беришдан олдин иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан маслаҳатлашиш ниятида эканликларини айтган эди, аммо улар бунга ишонмоқдалар. Украина атрофидаги вазиятдан келиб чиқиб, "Россия учун халқаро институтларда ишлар одатдагидек давом эта олмайди". 

Ўз навбатида, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин кейинроқ Россия G20 нинг муҳим аъзоси эканлигини ва бу форматда иштирок этувчи давлатларнинг ҳеч бири бошқа давлатларни ундан четлаштиришга ҳақли эмаслигини айтди.

Маълумот учун, G20 АҚШ, Франция, Германия, Италия, Канада, Япония ва Буюк Британияни ўз ичига олган етти давлатдан иборат кичикроқ гуруҳ билан биргаликда иқлим таъсиридан тортиб трансчегаравий қарзларгача бўлган ҳамма масалаларни мувофиқлаштириш учун асосий халқаро платформа ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

G20 Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг