Россияни G20 дан чиқариб юборишмоқчи – “Reuters”

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатлари ва унинг ғарбий иттифоқчилари Россия Украинага ҳужум қилганидан кейин йирик иқтисодиётга эга йигирмалик гуруҳида (G20)  қолишини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

G20 АҚШ, Франция, Германия, Италия, Канада, Япония ва Буюк Британияни ўз ичига олган етти давлатдан иборат кичикроқ гуруҳ билан биргаликда иқлим таъсиридан тортиб трансчегаравий қарзларгача бўлган ҳамма масалаларни мувофиқлаштириш учун асосий халқаро платформа ҳисобланади.

“Россиянинг G20 аъзоси бўлиши мантиқийми ёки йўқми деган муҳокамалар бўлди. Агар Россия аъзо бўлиб қолса, у унчалик фойдали бўлмаган платформага айланади”, деган G7 даги манба.

АҚШ Президенти Жо Байден шу ҳафта Брюсселда иттифоқчилари билан учрашганида Россияни G20дан сиқиб чиқаришга ҳаракат қиладими, деган саволга Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан шундай жавоб берди:

“Биз Россия учун халқаро институтларда ва халқаро ҳамжамиятда одатдагидек бизнес бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблаймиз”.

Бироқ, Қўшма Штатлар бошқа баёнот эълон қилишдан олдин иттифоқчилари билан маслаҳатлашишни режалаштирмоқда.

Европа Иттифоқидаги манба Индонезия раислигида ўтадиган G20 нинг бўлажак йиғилишларида Россиянинг мақоми муҳокама қилинишини алоҳида урғулаган.

Бироқ G7 даги манбанинг айтишича, ҳозир G20 га етакчилик қилаётган Индонезия ёки Ҳиндистон, Бразилия, Жанубий Африка ва Хитой каби аъзолар Россияни гуруҳдан чиқаришга рози бўлишлари даргумон.

“Москва ўзи шундай қарорга келмас экан, Россияни G20 дан чиқариб бўлмайди. Негаки Россияни G20 аъзолигидан маҳрум қилиш жараёни йўқ”, деган Осиёдаги G20 га аъзо давлат расмийси.

Шу билан бирга, Россия Федерациясининг G20 йиғилишларида иштирок этиши G7 мамлакатлари уни ўтказиб юбориши эҳтимолини оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

513

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг