Хитой Россиянинг тарафини олиб чиқди
Олам
−
23 Март 2022
25387Россиия Катта йигирмалик гуруҳининг (G20) муҳим аъзоси бўлиб, ушбу форматда иштирок этувчи мамлакатларнинг ҳеч бири бошқа бир давлатни ундан чиқариб ташлашга ҳақли эмас. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь сўз очди.
"G20 халқаро иқтисодий ҳамкорлик учун муҳим платформадир. Россия унинг муҳим аъзоси. Иштирокчиларнинг ҳеч бири бошқаларни бу мақомдан маҳрум қилишга ҳақли эмас", дейди ТИВ раҳбари.
Ван Вэньбинь жаҳон иқтисодиёти айни дамда пандемиянинг салбий оқибатларидан қутулишнинг муҳим босқичида экани, шу сабабли G20 давлатларига иқтисодий ўсишни таъминлаш учун алоҳида масъулият юкланишини урғулаган.
Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари ва унинг ғарбий иттифоқчилари Россия Украинага ҳужум қилганидан кейин йирик иқтисодиётга эга йигирмалик гуруҳида (G20) қолишини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
АҚШ Президенти Жо Байденнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Америка Россияни G20 аъзолигидан чиқариб юбориш ҳақидаги бирон бир баёнот беришдан олдин иттифоқчи ва ҳамкорлар билан маслаҳатлашиш ниятида эканлигини айтганди.
LiveБарчаси