АҚШ ноқонуний миграцияга кўмак берувчи шахсларни жазолайди
Олам
−
30 Июль
2348АҚШ Давлат департаменти ноқонуний миграцияга ёрдам берувчи сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари раҳбарларига нисбатан виза чекловлари жорий этди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, бундан буён Қўшма Штатларга киришга уринаётган ноқонуний муҳожирларга хизмат кўрсатувчи сайёҳлик агентликлари ва туроператорлар раҳбарларига ҳам виза чекловлари татбиқ этилади.
“Биз ушбу кенгайтирилган сиёсатни йўлга қўяр эканмиз, Ғарбий яримшарда ва ундан ташқарида эксплуатация қилиш амалиётига барҳам бериш бўйича янада кенгроқ кампаниямиз доирасида, ҳукумат ва хусусий сектордаги шериклар билан ҳамкорликда транспорт компанияларининг инсофсиз раҳбарларига қарши виза чекловларидан фойдаланишда давом этамиз. Ҳеч ким – контрабандачилар ҳам, хусусий компаниялар ҳам, давлат амалдорлари ҳам, бошқа ҳар ким ҳам заиф мигрантлардан фойда кўрмаслиги керак”, дейилган баёнотда.
Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойида АҚШ Президенти Жо Байден Штатларда қонуний мақомга эга бўлмаган юз минглаб муҳожирларга потенциал фуқароликни таклиф қилиш бўйича кенг кўламли сайлов акцияларини ўтказишни буюрганди.
Унга кўра, фуқароликни қўлга киритиш учун иммигрант АҚШда камида 10 йил яшаган ҳамда АҚШ фуқароси билан турмуш қурган бўлиши керак. Агар муҳожир юқоридаги талабларга жавоб берса, уларнинг аризаси қабул қилинади ва уч йил давомида Green Card’га ариза топширади. Шу вақт давомида муҳожир вақтинчалик ишлаш учун рухсатномага эга бўлади, шунингдек, депортациядан ҳимояланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь