АҚШ Мисрга ҲАМАСни йўқотиш бўйича ҳамкорликни таклиф қилди

Олам

image

Миср ҲАМАСни йўқ қилишда иштирок этиш ниятида эмас. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" хабар берди.

Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уильям Бёрнс билан учрашди. МРБ раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сисига Фаластинда янги ҳокимият тайинланганига қадар, Ғазо секторида хавфсизликни назорат қилишни таклиф қилган. 

Нашрнинг маълум қилишича, Бёрнс Қоҳирага ташрифи чоғида Миср раҳбари ва Миср Бош разведка бошқармаси раҳбари Аббос Камел билан асосан ҲАМАС масаласини муҳокама қилган. Ас-Сиси узоқ суҳбатлардан сўнг, АҚШ вакилига унинг мамлакати ҲАМАСни йўқ қилишда иштирок этмаслигини айтиб, бу Мисрда ҳам нотинчликларга олиб келишини қўшимча қилган.

Аввалроқ, ас-Сиси идораси Бёрнс билан учрашувда тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақида гаплашмоқчи эканлиги маълум бўлганди. Ўз навбатида, Бёрнс жорий инқирозни бартараф этиш мақсадида Миср маъмурияти билан ҳамкорлик давом эттирилишини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Миср фаластинликларни Ғазо секторидан Синай яриморолига кўчириш ғоясини қатъиян рад этганди. Кейинроқ АҚШнинг аралашуви билан бунга рози бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Миср ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг