АҚШ Марказий Осиё мамлакатлари суверенитетини мустаҳкамлаш ниятида – Давлат департаменти

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга умид қилмоқда ва уларнинг суверенитети ва иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни қўллаб-қувватлаш ниятида. Бу ҳақда Ашхободда бўлиб ўтган брифингда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Дин Томпсон маълум қилди.  

“Биз Марказий Осиёдаги ҳамкорлар билан ушбу мураккаб, тарихий даврда турли муҳим масалалар бўйича ҳамкорликда иш олиб боришга умид қиламиз. Бу ишда Қўшма Штатлар Марказий Осиё давлатларини мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш, улкан иқтисодий ва тижорат салоҳиятини рўёбга чиқаришда қўллаб-қувватлашни мақсад қилган”, деган у. 

Томпсоннинг айтишича, у Тошкентга келишни ҳам режалаштирган, таъкидланишича, бундан ташқари, шу ҳафта АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Марказий Осиёга ташриф буюради. 

“Бизнинг биргаликдаги бу саъй-ҳаракатларимиз Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни давом эттиришга қаратилган”, дея қўшимча қилган Томпсон. 

Маълумот ўрнида, кеча, 16 май куни Томпсон Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан музокаралар ўтказган. Учрашувда томонлар Туркманистон чегаралари хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш ва иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Марказий Осиё

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг