АҚШ Марказий Осиё давлатларига дезинформацияга қарши курашда ёрдам бермоқчи
Олам
−
31 Май 2023
4804АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё жамиятларининг дезинформацияга чидамлилигини оширишга қаратилган беш йиллик дастур учун 12 миллион доллар ажратишга тайёр. Бу ҳақда агентлик томонидан имзоланган ҳужжатда келтирилган.
Ҳужжатга кўра, бу минтақа давлатларининг суверенитети ва демократик маданиятини мустаҳкамлаш учун зарур. Бундай тезислар USAID вакиллари томонидан тайёрланган грантда мавжуд.
Қайд этилишича, Марказий Осиёда янги ташаббуснинг мақсадига медиасаводхонлик даражасини ошириш, дезинформация ва ёлғон ҳикояларга қарши курашиш киради.
“Ушбу тадбирлар мажмуаси, шунингдек, халқаро, минтақавий, маҳаллий ва сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича сифатли ҳисобот тайёрлаш учун минтақадаги мустақил оммавий ахборот воситаларининг техник кўникмалари ва билимларини оширишга қаратилган рағбатлантирувчи ёрдам беради”, дейилади матнда.
Билдирилишича, лойиҳа доирасидаги тадбирлар асосан Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга қаратилган. Бироқ умуман олганда, механизм Марказий Осиёнинг барча бешта давлати учун мавжуд бўлади.
Ташаббуснинг амал қилиш муддати беш йил.
LiveБарчаси