АҚШ маъмурияти шу йил кузда Си Цзиньпиннинг Флоридага боришини кутяпти

World

image

АҚШ маъмурияти Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг ноябрь ойида Калифорниянинг Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасида шахсий учрашув ўтказишни кутмоқда. Буни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен CBS телеканалига берган интервьюсида тасдиқлади.

“Шу кузда Сан-Францискода ўтказилаётган APEC йиғилишларида учрашиш имконияти бор”, деган Блинкен Си Цзиньпин ва Жо Байден ўртасидаги янги юзма-юз музокаралар истиқболларини изоҳлар экан.

Байденнинг Хитойга ташрифи эҳтимоли ҳақидаги саволга АҚШ Давлат котиби шундай жавоб берган: 

“Ҳеч қачон – ҳеч қачон деманг. Бироқ биз бошидан – барқарор юқори даражадаги ҳукумат иштирокига қайтишдан бошлашимиз керак”.

Маълумот учун, APEC саммити шу йилнинг 15-17 ноябрь кунлари Сан-Францискода бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Байден ва Си Цзиньпин охирга марта ўтган йилнинг 14 ноябрида Индонезиянинг Бали оролида G20 саммити доирасида учрашган. Улар орасида ўтган 3 соатлик мулоқот давомида давлат раҳбарлари Украинадаги уруш, Тайвань, Гонконг ва Шинжон муаммоларини, шунингдек, жаҳон миқёсидаги ўзаро рақобатни муҳокама қилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends