АҚШ Лукашенкони Европанинг сўнгги диктатори деб атади
Олам
−
09 Март 2021
3552АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Беларусь Президенти Александр Лукашенкони Европанинг сўнгги диктатори деб атади.
Кеча, 8 март куни Давлат департаментининг дунё бўйлаб аёлларга фуқаролик жасорати учун мукофотларини топшириш маросимида нутқ сўзлаган Блинкен, Вашингтон Беларусда сиёсий маҳбусларни озод қилиниши учун ҳаракатни тўхтатмаслигини айтган.
Телеконференция шаклида бўлиб ўтган маросимни АҚШ Давлат котиби Беларусь мухолифатининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши президиуми аъзоси Мария Колесникованинг номи билан очди.
“Ўтган йили ўтказилган (Беларусь) президент сайловлари олдидан у бутун мамлакат бўйлаб аёлларни Европанинг сўнгги диктатори Александр Лукашенко ҳукмронлигига қарши норозилик намойишларига сафарбар қилди”, деган Блинкен.
Унинг таъкидлашича, Колесникова Беларусда ҳибсда. АҚШ эса уни ва Беларусдаги бошқа сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақиришда давом этади.
Шу билан бирга АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден ҳам тадбирда иштирок этиб, Беларусдаги ҳаққоний сайловлар АҚШ демократиясини ҳам мустаҳкамлашини қўшимча қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь