АҚШ коронавируснинг иккинчи тўлқинини қабул қилиб олади – ОАВ
Олам
−
22 Апрель 2020
4387Америка Қўшма Штатларининг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази раҳбари Роберт Редфилднинг айтишича, мамлакатда COVID-19 нинг иккинчи тўлқини грипп эпидемиясининг бошланишига тўғри келгани сабабли ҳозирги ҳолатдан ёмонроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Washington Post” хабар бермоқда.
Редфилд келаётган қишда АҚШда коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлишини башорат қилган.
Унинг сўзларига кўра, бир вақтнинг ўзида иккита нафас олиш касаллигининг тарқалиши соғлиқни сақлаш тизимининг “ақлга сиғмайдиган юк” остида қолишига олиб келади.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 819 164 нафар одам чалинди. 82 973 бемор шифо топган бўлса, 45 340 киши вафот этди.
LiveБарчаси