АҚШ Конгресси 2024 йилги бюджет бўйича келишувга эришди
Олам
−
08 Январь
5794Кеча, 7 январь куни АҚШ Конгрессидаги Демократлар ва Республикачилар партиялари вакиллари 2024 йилги ҳукумат бюджети бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Америка Овози” хабар берди.
"Келишув бизни ҳукуматнинг кераксиз ёпилишининг олдини олишга ва муҳим миллий устуворликларни ҳимоя қилишга яқинлаштиради", деган АҚШ Президенти Жо Байден келишувни олқишлаб.
Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ва Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумернинг айтишича, келишув 1,6 триллион доллар бюджет чегарасини назарда тутади. Шундан қарийб 886 миллиард доллари мудофаа харажатларига, яна 772 миллиард доллари бошқа соҳаларга йўналтирилади.
“Шу орқали АҚШ ҳукумати фахрийларни қўллаб-қувватлаш ёки соғлиқни сақлаш хизматлари каби муҳим ички устуворликларни "ажойиб қисқартиришлардан" ҳимоя қила олади”, дейди Шумер.
Ўз навбатида, Байден ҳам келишув "меҳнаткаш оилалар таянадиган" дастурларни чуқур қисқартиришдан сақлашини таъкидлаган. Шу билан бирга, муроса қатъий тежамкорлик чораларини илгари сураётган Вакиллар палатаси республикачиларнинг ўнг қанотини норози қолдириши мумкин.
Маълумот учун, Америка қонун чиқарувчи палатасининг тегишли қўмиталари томонидан келишилган мудофаа бюджети лойиҳасида Украинага ҳарбий ёрдам учун 300 миллион доллар ажратилган. Қонунчилар, агар керак бўлса, 2025-молия йилида ҳам худди шундай эҳтиёжлар учун 300 миллион ажратиш ниятида. Умуман олганда, Киевга ёрдам 2026 йил охиригача узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 октябрида АҚШда 2024-молия йили бошланган. Ўшанда бюджет тақчиллиги ва Конгрессдагиларнинг Украинага ёрдам борасида келиша олмагани туфайли shutdown яъни АҚШ ҳукумати ўз фаолиятини тўхтатиб қўйиши хавф солганди. АҚШ Конгресси белгиланган муддат тугашига атиги икки ярим соат қолганида вақтинчалик (45 кунлик) бюджет лойиҳасини маъқуллаб shutdown’дан қутилиб қолганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь