АҚШ киберҳужумлар туфайли Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди
Олам
−
24 Апрель
1924АҚШ Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда кеча, 23 апрель куни Молия вазирлиги баёнот берди.
Маълум қилинишича, тўрт нафар жисмоний шахс ва икки компания Эрон ҳарбийлари номидан “ёмон ниятли киберфаолият билан шуғуллангани” учун санкциялар рўйхатига киритилган.
“Киберҳужумлар Американинг ўндан ортиқ компаниялари ва расмийларига қарши қаратилган бўлиб, Эрон инқилоби қўриқчилари корпуси киберқўмондонлиги буйруғи билан амалга оширилган”, дея таъкидлайди АҚШ Молия вазирлиги.
Тўрт эронлик эса санкциялардан ташқари, АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюроси томонидан Америка ташкилотларига қарши қаратилган зарарли киберфаолиятларда расман айбланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ ва Буюк Британия Исроилга ҳаво ҳужумига жавобан Теҳронга қарши кенг қамровли янги санкциялар киритганди. Эроннинг дрон ва ракета ишлаб чиқариш дастури, Теҳрондаги Мудофаа вазирлиги ва Эрон инқилоби қўриқчилари корпуси санкцияга учради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь