АҚШ Эронга қарши қўшимча санкциялар жорий этишини эълон қилди

Олам

image

Вашингтон яқин кунларда Эроннинг ракеталар, учувчисиз самолётларни ишлаб чиқиш дастурларига, шунингдек, Эрон инқилоби қўриқчилари корпуси ва Эрон Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорлик қиладиган компанияларига қарши қўшимча санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда кеча, 16 апрель куни Оқ уй матбуот хизмати тарқатган АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливаннинг ёзма баёнотида сўз боради.

Ҳужжатдан кўриниб турибдики, Эроннинг Исроилга ҳужумидан сўнг, АҚШ Президенти Жо Байден Америка Қўшма Штатларининг иттифоқчилари ва ҳамкорлари, жумладан, G7 давлатлари, шунингдек, Конгрессдаги ҳар икки партия раҳбарлари билан биргаликда "кенг қамровли жавоб чораси" устида ишламоқда.

"Яқин кунларда Қўшма Штатлар Эронга қарши унинг ракета ва учувчисиз учиш дастурларини нишонга олган, шунингдек, Эрон инқилоби қўриқчилари корпуси ва Эрон Мудофаа вазирлигини қўллаб-қувватловчи компанияларга қарши янги санкциялар жорий қилади”, дейилади баёнотда.

Салливаннинг сўзларига кўра, Вашингтон Қўшма Штатларга эргашиб, унинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари ўз санкцияларини киритишига умид қилмоқда. Унинг таъкидлашича, "янги санкциялар ва бошқа чоралар" Эронни ҳарбий салоҳияти ва самарадорлигини заифлаштиришга қаратилган бўлиб, Америка Қўшма Штатлари муаммоли деб ҳисоблаган "бир қатор" ҳаракатларга таъсир қилади.

Салливан охирги уч йил ичида 600 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар Эронга қарши АҚШ санкцияларига дучор бўлганини таъкидлаб, “босим давом этиши”ни билдирди.

“Биз бутун дунё бўйлаб иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз ҳамда Конгресс билан келишилган ҳолда Эрон ҳукуматини ёмон ниятли ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари учун жавобгарликка тортиш мақсадида чора кўришда иккиланмаймиз”, дейди АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Жейк Салливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг