АҚШ Хитойга қарши санкциялар киритди
Олам
−
25 Июль
5253Қўшма Штатлар олти нафар Хитой фуқароси ва бешта Хитой компаниясига қарши санкциялар жорий қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, олти нафар хитойлик ҳамда ташкилотлар КХДРнинг баллистик ракета ва космик ракета дастурига ёрдам берувчи товарларни харид қилишда иштирок этган. Шунингдек, Қўшма Штатлар халқаро санкцияларни амалга ошириш учун барча воситаларни қўллаш, жумладан, ноқонуний харид тармоқларини кесиш ниятида.
"Шимолий Кореянинг баллистик ракета дастурлари хорижда ишлаб чиқарилган материаллар ва бутловчи қисмларга таянади ва Пхеньян бу материаллар ва бутловчи қисмларни сотиб олиш учун хорижий агентларнинг кенг тармоғидан фойдаланади", дейилади АҚШ Молия вазирлиги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой Тайванга қурол сотгани учун АҚШга санкция киритганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси