АҚШ Хитойга 245 фоизгача бож билан таҳдид қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 245 фоизгача бож солишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Трамп “имкониятларни тенглаштириш ва Американинг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш” учун АҚШ энг катта савдо камомадига эга бўлган мамлакатларга божлар жорий қилган. Савдо келишувларини тузишни муҳокама қилишга тайёр бўлган мамлакатлар учун индивидуал юқори божларни жорий этиш тўхтатилган. Хитой бундан мустасно бўлиб, у АҚШ божларига жавоб чораларини кўрган.

“Жавоб чоралари натижасида Хитойга энди АҚШга импорт учун 245 фоизгача бож таҳдид солмоқда”, дейилади Оқ уй хабарида.

Маълумот учун, март ойи бошида Дональд Трамп Хитой импортига бож тўловларини 10 фоиздан 20 фоизга оширди, чунки “Хитой ноқонуний наркотик инқирозини юмшатиш бўйича тегишли чораларни кўра олмади”. Ўтган ҳафта охирида Трамп 180 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларга, жумладан, Хитойга янги импорт тарифларини эълон қилди. 

Пекин Америка товарларига ҳам худди шундай божлар жорий этиши ҳақида огоҳлантирган. Бунга жавобан Трамп 7 апрель куни, агар Пекин жавоб чораларини бекор қилмаса, Хитойга 9 апрелдан бошлаб қўшимча 50% импорт божлари жорий этилишини айтди. Аммо шундан сўнг, АҚШ Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга 104 фоизлик импорт божи жорий этишга қарор қилди. Хитой ҳам жим тургани йўқ. Қўшма Штатлар билан савдо можаросида Хитой ҳукумати Америка импортига илгари киритилган 34 фоизлик божлардан ташқари, 50 фоизлик янги жавоб тарифларини эълон қилди ва умумий миқдорни 84 фоизга етказди. Қасдма-қасдига қилгани каби АҚШ ҳам Хитойга нисбатан бож ставкасини 125 фоизгача кўтарди. АҚШ ҳам божларни ошириб, 145 фоизга етказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг