АҚШ Хитой ва Россия ҳамкорлигидан хавотирда
Олам
−
12 Февраль 2022
11692Вашингтон Москва ва Пекин энг юқори даражада ҳамкорлик қилаётганидан хавотир билдирди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
“[Улар] бизга зарар етказиш учун ҳаракат қилмоқда”, деган АҚШ маъмурияти расмийси журналистларга.
Америка расмийсига кўра, гап Россия ва Хитой ўртасидаги яқинлашиш кучайиб бораётгани ҳақида кетмоқда ҳамда икки давлат раҳбарлари Владимир Путин ва Си Цзиньпиннинг яқинда бўлиб ўтган учрашуви Пекин Москванинг Киевга қарши ҳаракатларини қонуний деб билишидан далолат беради.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 4 февраль куни Путин Пекиндаги Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этди. Шу куни у Си Цзиньпин билан учрашди. Бу Россия Президентининг коронавирус пандемияси бошланганидан бери Хитойга биринчи ташрифи бўлди.
Музокаралар чоғида Москва ва Пекиннинг янги даврга қадам қўяётган халқаро муносабатлар ва глобал барқарор ривожланиш бўйича қўшма баёноти қабул қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь