АҚШ хавотирда: мулозимлар орасида жосус бўлиши мумкин – CBS

World

image

АҚШ ҳукумати Эрон билан уруш сабабли ўқ-дорилар танқислиги ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқиши ушбу маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган тор доирадаги шахслар орасидаги хорижий разведка агенти туфайли юз берган бўлиши мумкинлигидан хавотирга тушган. Бу ҳақда мулозимларга таяниб, CBS телеканали хабар берди.  

Қайд этилишича, терговчилар Эрон билан уруш сабабли ўқ-дорилар танқислиги ҳақидаги маълумотлар сизиб чиқишини суриштириш доирасида АҚШ Қуролли кучлари Бирлашган штабининг 50 га яқин ҳарбий ва фуқаролик ходимларини полиграфда (ёлғонни аниқлаш ускунасида) текширган.

“Ўқ-дорилар билан боғлиқ вазият бўйича махфий тафсилотлардан жуда тор доирадаги шахсларгина хабардор эди ва кимдир потенциал равишда хорижий разведка агенти сифатида ҳаракат қилган бўлиши мумкинлигидан хавотирлар бор эди”, дейилади телеканал хабарида.

Манбаларнинг маълумотига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп маълумотлар сизиб чиққанидан жуда ғазабланган. CBS суҳбатдошларининг сўзларига кўра, барча мулозимлар полиграф текширувидан ўтган. Шу билан бирга, ҳамма ҳам текширилмаган: хусусан, бу чоралар Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Дэн Кейнга дахл қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп ўқ-дорилар захираси ҳақида фикр билдириб, Қўшма Штатларнинг яна бир урушда иштирок этиш эҳтимолини баҳолаган эди. Хусусан, АҚШ етакчиси мамлакатда ўрта ва юқори синфдаги ўқ-дориларнинг амалда чексиз заҳираси мавжуд эканини айтганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends