АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқмайди – Нуланд 

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқмайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд CNN Turk телеканалига берган интервьюсида маълум қилди

"Қўшма Штатлар Суриядан қўшинларини олиб чиқмаяпти. Кеча Истанбулдаги черковда содир этилган фожиали воқеалар шуни кўрсатдики, ИШИД ҳали ҳам кўп жойларда фаол. Биз Туркия билан терроризмга қарши кураш борасида ўнлаб йиллар давомида ҳамкорлик қиламиз", дейди у.

Нуланднинг таъкидлашича, АҚШ ва Туркия учун терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ, “гарчи томонлар ҳар доим ҳам кураш қандай олиб борилиши кераклиги борасида келишмаса ҳам”.

“Бу кеча Истанбулда яққол намоён бўлди, бу бизнинг Иорданиядаги кучларимиз мисолида ҳам кўриниб турибди. Шунинг учун биз бир-биримизга муҳтожмиз. Биз гаплашган нарсалардан бири терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш ва Сурияда қандай қилиб олдинга силжиш бўйича мулоқот қилиш эди, чунки ҳар икки томоннинг ҳам, айниқса, терроризмга қарши кураш масаласида муҳим манфаатлари бор”, дея таъкидлайди АҚШ Давлат департаменти вакили.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Foreign Policy” журнали Давлат департаменти ва Пентагондаги манбаларга таяниб, Вашингтон Америка қўшинларини Суриядан тўлиқ олиб чиқиш имкониятини кўриб чиқаётганини ёзганди. Туркиянинг “Hürriyet” газетаси эса Анқара Америка қўшинларининг Суриядан олиб чиқиш режалари ҳақидаги хабарларга эҳтиёткорлик билан ёндашишини хабар қилганди. Қайд этилишича, Туркия АҚШнинг нафақат Суриядан, балки бутун Яқин Шарқдан ҳам чиқиб кетишга интилиш тенденциясини кўрмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия Туркия Виктория Нуланд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг