АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқмоқчи – ОАВ 

Олам

image

Вашингтон Америка қўшинларини Суриядан тўлиқ олиб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти ва Пентагондаги манбаларга таяниб, “Foreign Policy” журнали хабар берди.

Қайд этилишича, Оқ уй АҚШнинг Суриядаги миссиясидан энди манфаатдор эмас, уни “кераксиз” деб ҳисоблайди ва энди унга маблағ ажратмаяпти. 

“Ғазо секторидаги воқеалар муносабати билан Яқин Шарқдаги кескинлик авжига чиқди”, деб ёзади нашр.

Манбага кўра, минтақавий инқироз шароитида Байден маъмурияти Яқин Шарқдаги ҳарбий устуворликларини қайта кўриб чиқмоқда. Америка маъмуриятида қўшинлар қачон ва қандай олиб чиқилиши мумкинлиги ҳақида мунозаралар давом этмоқда, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Кейинроқ Оқ уй “Al Arabiya” телеканалига берган изоҳида бу маълумотни рад этди.
Минтақадаги асосий ўйинчилардан бири Туркия эса Америка қўшинларининг Суриядан олиб чиқиш режалари ҳақидаги хабарларга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. “Hürriyet” газетасининг ёзишича, Анқара АҚШнинг нафақат Суриядан, балки бутун Яқин Шарқдан ҳам чиқиб кетишга интилиш тенденциясини кўрмоқда.

“Расмий баёнотлар ва аниқ қадамлар кўрмасдан АҚШнинг минтақадан қўшинларини олиб чиқиш режалари ҳақидаги хабарларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак”, деб ёзади турк нашри республика Мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб.

Унга кўра, АҚШ Исроил ва Эрон томонидан Яқин Шарқ “ботқоғига тортилганини”, айниқса, Ғазога ҳужумидан кейин Исроилга сўзсиз ёрдам бериб, тузоққа тушиб қолганини англаган.

“Бу жараён Қизил денгиздан Покистонгача бўлган ҳудудга тарқала бошлади. Шу муносабат билан АҚШ муаммога ечим излай бошлади”, деб ёзади газета шарҳловчиси Абдулқодир Селви.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия Туркия Яқин Шарқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг