АҚШ “қора рўйхат”ини яна кенгайтирди
Олам
−
29 Июль 2022
14170Бугун, 29 июль куни Америка Қўшма Штатлари Россия билан алоқадор икки россиялик ва тўртта ташкилотга қарши санкция киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги тарқатган баёнотда келтирилган.
Қайд этилишича, “қора рўйхат”га сиёсатшунос Наталья Бурлинова ҳамда у билан алоқадор “Креативная дипломатия” жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш маркази, шунингдек, Александр Ионов ва у билан алоқадор бўлган Россиянинг глобаллашувга қарши ҳаракати, “Ионов Трансконтинентал” МЧЖ ва “Стоп” ахборот агентлиги киритилган.
Аввалроқ, АҚШ Савдо вазирлиги тўққиз мамлакатнинг 36 компаниясини Россия ҳарбий ва мудофаа саноатини қўллаб-қувватлагани учун санкциялар рўйхатига киритган эди. Улар орасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Promcomplektlogistic” хусусий корхонси ҳам бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь