АҚШ Қизил денгизда ҳусийларнинг кенг кўламли ҳужумини қайтарганини эълон қилди

Олам

image

АҚШ ҳарбийлари ва унинг иттифоқчилари Қизил денгизда ҳусийларнинг 15 та учувчисиз самолётини уриб туширди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.

"Сана вақти билан 04:00 дан 06:30 гача ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазида кенг кўламли дрон ҳужумини амалга оширди. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемалари ва самолётлари, бир нечта коалиция Ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари ва самолётлари билан бирга 15 та дронни уриб туширди”, дейилади CENTCOM’нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

CENTCOM маълумотларига кўра, дронлар "минтақадаги тижорат кемалари, АҚШ денгиз флоти ва коалиция кемалари учун дарҳол хавф туғдирган".

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудуддан учирилган кемага қарши баллистик ракета зарбаси оқибатида Адан кўрфазида сузаётган тижорат кемасидаги уч экипаж аъзоси ҳалок бўлганди. 7 март куни Америка Қўшма Штатлари Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудида иккита дронга зарба берди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яман ҳусийлар Қизил денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made