АҚШ Қатарни террорчиларни молиялаштиришда айблади

Олам 2186
image

Кеча, 11 июнь куни Нью-Йорк шаҳридаги судда Қатар маъмурлари АҚШ фуқароларини ўлдирган гуруҳларни яширинча молиялаштиришда айбланди.

"Қатар ўзлари бошқарадиган ва назорат қиладиган бир нечта тузилмалардан фойдаланиб, хайрихоҳлик ниқоби остида ХАМАС ва Фаластин Исломий Жиҳоди аъзоларига доллар бериб, улардан фойдаланмоқда”, дейилади баёнотда.

Даъвога кўра, қабул қилинган пуллар ушбу гуруҳлар томонидан Америка фуқароларининг ҳаётига зомин бўлган ҳужумларга ишлатилган. Хусусан, даъвогарлар 2015 йилнинг март ва сентябрь ойлари оралиғида Қатар хайриячилари Фаластин ҳудудларига 28 миллион доллар юборган, кейинчалик бу пул ХАМАС ва Фаластин Исломий Жиҳодига ўтказилган бўлиши мумкин, деб ҳисоблашади.

Маълумотларга кўра, даъво терроризм ва молиявий терроризм билан боғлиқ қатор ишларни ўз ичига олган. Бундан ташқари, унга терроризм қурбонларининг оила аъзолари ва қариндошлари томонидан товон пули талаб қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилинган. Даъво иши АҚШлик прокурор  Стивен Пирлз томонидан илгари сурилган.
 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×