АҚШ Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги операцияларини қўллаб-қувватламайди – Оқ уй
Олам
−
22 Ноябрь 2023
4330АҚШ Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги операцияларини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
Унга кўра, 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумига жавоб қайтарган Исроил ҳарбий вертолёти Ғарбий Соҳилдаги мусиқа фестивалида тинч аҳолини ҳам ўққа тутгани ҳақидаги хабарлар ҳали тасдиқланмаган. Шунингдек, у ҳудуддаги фаластинлик тинч аҳолининг зўравонликка учраётганини қабул қилиб бўлмаслигини айтган.
"АҚШнинг асосий мақсадларидан бири гаровдагиларни озод қилишдир ва Вашингтон бу борада ишламоқда”, дейди Кирби.
Унинг қўшимча қилишича, Исроил ҳукумати қуруқликдаги операцияни Ғазо жанубига йўналтириш ниятида.
“Аввал айтганимдек, АҚШ бундай операцияларни қўллаб-қувватламайди”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири идораси ҲАМАС билан сулҳга эришилганини маълум қилган, ҲАМАС ҳам буни тасдиқлаганди. Бироқ кейинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху вақтинчалик сулҳга эришилган бўлса-да, ҲАМАСга қарши урушни давом эттиришини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь