АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдамни кўпайтирди – “Bloomberg”

Олам

image

АҚШнинг Исроил раҳбариятига Ғазо секторида тинч аҳоли қурбон бўлмаслиги ҳақидаги расмий чақириқларига қарамай, Вашингтон Тель-Авивга ҳарбий ёрдам ҳажмини оширишда давом этмоқда. Бу ҳақда Пентагон ҳужжатларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди

Билдирилишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинган Исроилнинг октябрь ойидаги сўровига биноан етказиб бериш аллақачон бошланган. Ўтган ой охирида Исроилга қуйидаги ҳарбий ёрдам етказилган:

  • 36 мингта 30 мм ўқ-дорилар;
  • AH-64E Apache ҳужум вертолётлари учун 2 мингга яқин Hellfire ракеталари;
  • 1,8 минг M141 граната отиш мосламалари;
  • ва камида 3,5 минг тунги кўриш мосламалари.

Пентагон Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш воситаларига эга бўлишини таъминлаш учун бир нечта таъминот манбаларидан, жумладан, ички захиралари ва саноат каналларидан фойдаланаётганини айтган.

Таъкидланишича, бундай ёрдам деярли ҳар куни Исроилга етиб бормоқда.

Манбага кўра, Исроил 57 мингдан ортиқ юқори портловчи артиллерия снарядлари, 20 минг М4А1 милтиқлари, 5 мингтагача тунги кўриш мосламалари, 3 мингта М141 гранаталари, 400 та 120 мм миномётлар, 75 та JLTV умумий енгил тактик транспорт воситалари ва 200 та Switchblade 600 снарядларини сўраган.

““Байден маъмурияти Исроилни Ғазо секторида тинч аҳолининг қурбон бўлишини олдини олишга чақирганига қарамай, қурол-яроғ узатиш давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, АҚШ маъмурияти октябрь ойида Конгрессга 2024 молия йилида (1 октябрдан бошланган) қўшимча йирик бюджет маблағлари, биринчи навбатда, Украина ва Исроилга ёрдам бериш, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасида Хитой ва Россияга қарши курашиш бўйича сўров юборган. Умуман олганда, ижро этувчи ҳокимият ушбу мақсадлар учун 106 миллиард долларга яқин маблағ олишни истайди. Сўров ва муқобил қонун лойиҳаларининг кейинги тақдири сўроқ остида қолмоқда. Яқинда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ва Сенатидаги кўплаб республикачилар Киевга молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга қарши чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг