АҚШ “Исроил модели” бўйича Украина хавфсизлигини таъминлайди
Олам
−
08 Июль 2023
5726Америка Қўшма Штатлари Украина НАТОга аъзо бўлгунга қадар мамлакатга "Исроил модели" бўйича хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Байденнинг сўзларига кўра, Украина ҳали НАТОга киришга тайёр эмас, бу жараён барча шартларни бажариш учун вақт талаб этади. Америка бу масалани Украина Президенти Владимир Зеленский билан батафсил муҳокама қилган.
“Урушдан кейин бу жараён давом этар экан, Қўшма Штатлар ёрдам беради. Биз Исроилга берганимиздек хавфсизлик соҳасида ёрдам беришга тайёрмиз. Биз ўзимизни ҳимоя қилишимиз учун зарур бўлган қуролларни берамиз”, деган АҚШ Президенти.
Маълумот учун, Исроил НАТО аъзоси бўлмасада, Қўшма Штатлар мамлакатга ёрдам бериб келади. Исроил ўнлаб йиллар давомида Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги доимий ҳамкори, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан бери АҚШ ташқи ёрдамининг энг кўп олувчиси сифатида Қўшма Штатлар билан алоҳида муносабатларни сақлаб келмоқда. АҚШнинг Исроилга ёрдами 10 йиллик келишувларда белгилаб қўйилган. Уларнинг охиргисига кўра, Вашингтон 2019-2028 йиллар оралиғида 38 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган.
LiveБарчаси