АҚШ фуқаролари ЖССТни судга берди

Олам

image

Нью-Йорк штатининг туманларидан бирида истиқомат қилувчи бир гуруҳ Америка фуқаролари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) қарши судга мурожаат қилишди. Улар ЖССТни коронавирус ҳақида ўз вақтида огоҳлантирмаганидан норози.

Таъкидланишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қаратилган ушбу ҳодиса “Клинг ва бошқалар ЖССТга қарши“ деб номланган. Даъво Нью-Йорк​нинг жанубий туманидаги АҚШ округ судига, Вестчестер округи фуқаролари — Ричард Клинг, Нью-Рошеллик Стив Роткер ва Скерсдейлда яшовчи Женнаро Харвалар томонидан берилган.

Даъвога кўра, ЖССТ қўпол бепарволикда айбланмоқда. Ариза берувчилар АҚШнинг 756 минг катта ёшли аҳолисига етказилган зарарни қоплашни талаб қилмоқдалар.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп ЖССТни молиялаштиришни тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 787 901 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 72 858 нафари соғайган, 42 364 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 672 679 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Суд Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг