АҚШ Форс кўрфазидаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқчи

Олам

image

АҚШ Форс кўрфазида ўзининг ҳарбий иштирокини кучайтириш ниятида, Пентагон тез орада бундай турдаги бир қатор қадамларни эълон қилади. Бу ҳақда кеча, 12 май куни журналистлар учун навбатдаги онлайн брифингда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.

“АҚШ Мудофаа вазирлиги бугун Форс кўрфазидаги мудофаа позициямизни мустаҳкамлаш учун бир неча қадамлар қўйди”, деган Оқ уй вакили. 

Бироқ у қандай қадамлар ҳақида гап кетаётганини очиқламаган. 

Кирбининг сўзларига кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги яқин кунларда бу қўшимча кучлар ҳақида батафсил маълумот беради.

Шу билан бирга, Миллий хавфсизлик кенгаши вакили АҚШ Эрон билан қуролли можарога интилмаслигига ишонтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Форс кўрфази Пентагон Оқ уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг