АҚШ Эроннинг ядровий дастурини 2 йилга орқага сурди – Пентагон

Олам

image

АҚШнинг Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга уюштирилган зарбалари мамлакат ядровий дастурини 1-2 йилга орқага сурди. Бу ҳақда Пентагон вакили Шон Парнелл “Reuters” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

“Биз уларнинг дастурини 1-2 йилга орқага суриб қўйдик. Бу яхши натижа бўлди”, деган АҚШ вакили. 
Парнеллнинг сўзларига кўра, бу баҳони АҚШ Мудофаа вазирлиги берган ва унга АҚШнинг иттифоқчилари ҳам қўшилмоқда.

Бироқ CNN телеканали олдинроқ разведка манбаларига таяниб, АҚШ зарбалари Эроннинг ядровий дастурини тўлиқ йўқ қилмагани, уларнинг дастлабки баҳосига кўра, ҳужум фақат Эроннинг атом бомбаси яратишини бир неча ойгина кечиктиргани ҳақида ёзганди. 

Манбага кўра, АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги зарбаларидан сўнг таҳлил олиб борган ва шундан кейин АҚШ Мудофаа разведкаси бу баҳони берган.

Оқ уй эса CNN эълон қилган бу маълумотларни рад этиб, бу “Президент Дональд Трампни обрўсизлантиришга қаратилган уриниш” деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 22 июнь куни тунги соатларда Эроннинг учта ядровий иншоотини бомбардимон қилиб, можарога бевосита қўшилганди. Жавоб тариқасида 23 июнь куни Эрон Қатардаги АҚШнинг энг йирик ҳаво базаси – Ал-Удейдга ракета ҳужуми уюштирди. АҚШ расмийларига кўра, зарбадан жиддий талафот бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Пентагон ядровий дастури

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг