АҚШ Эронни ҳусийларни қўллашда айбламоқда

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Ямандаги ҳусийларнинг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужуми туфайли Эронга нисбатан айбловларини кучайтирди. Бу ҳақда кеча, 22 декабрь куни разведка маълумотларига таяниб, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Адриен Уотсон сўз очди.

“Биз биламизки, Қизил денгиздаги савдо кемаларига қарши операцияларни режалаштиришда Эроннинг роли катта”, дейди у.

Уотсоннинг айтишича, Теҳрон ҳусийларга дронлар, ракеталар ва ушбу ҳужумларни режалаштириш ва амалга ошириш учун муҳим бўлган разведка маълумотларини, жумладан Эроннинг денгиз кузатув тизими маълумотларини тақдим этган. Визуал таҳлил шуни кўрсатдики, ҳусийлар томонидан учирилган ракеталар ва дронлар ташқи кўриниши бўйича Эроннинг ўзида ишлатилганидан деярли фарқ қилмайди.

Қайд этиш жоизки, 18 декабрь куни Қўшма Штатлар энг муҳим юк ташиш савдо йўлларидан бири - "Фаровонлик қўриқчиси" хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро операция бошланганини эълон қилди.

Пентагон маълумотларига кўра, Баҳрайн, Буюк Британия, Испания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия, Сейшель ороллари ва Франция иштирок этади. Бундестаг рухсатидан кейин Германия ҳам операцияга қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги кемаларга ноябрь ойида ҳужум қила бошлади ҳамда озиқ-овқат ва тиббий буюмлар Ғазо секторига киритилмагунча Исроилга йўл олган ҳар бир кемага ҳужум қилиш билан таҳдид қилди. Бу халқаро юк ташишда катта тўсиқ бўлди, тўртта компания, шу жумладан саноат етакчиси MSC, энди ўз кемаларини Адан кўрфазини боғлайдиган дунёдаги энг муҳим юк ташиш йўлларидан бири бўлган Баб ал-Мандеб бўғози орқали жўнатмасликларини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Теҳрон ҳусийлар Қизил денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг