АҚШ Эронга қўйилган санкцияларни бекор қилмайди – Байден

Олам 2194
image

Америка Қўшма Штатлари Эронни музокаралар столига қайтариш учун Теҳроннинг ядро дастури бўйича киритилган санкцияларни бекор қилмайди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Давлат раҳбаридан Теҳронни ядровий келишув бўйича музокараларга қайтариш учун биринчи қадамни қўйиб, Эронга нисбатан қаратилган санкцияларни бекор қилиш эҳтимоли ҳақида сўралганда, Байден: “йўқ, бекор қилинмайди”, дея жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда АҚШнинг ўша вақтдаги Президенти Дональд Трамп ядровий келишув бўйича шартномадан чиққанини маълум қилиб, Эронга нисбатан қўшимча санкциялар киритилишини айтган эди. Шундан сўнг, 2019 йилда Эрон ҳам ушбу шартномадан чиққан.

Маълумот ўрнида, 2015 йил Эрон ва 6 та давлат (АҚШ, Россия, Франция, Британия, Германия ва Хитой) Теҳрон ядро дастури бўйича келишувга эришган эди. Унга кўра, Эрон ўзининг ядро дастуридан атом бомбасига эга чиқиш мақсадида фойдаланмаётганини исботлаш учун МАГАТЭ (Атом энергияси бўйича халқаро агентлик) инспекторларига ўзининг ядровий объектларини текширишга руҳсат бериши керак бўлган. Бу жараён давомида юқорида санаб ўтилган давлатлар Эронга қўйилган санкцияларни енгиллаштириши режалаштирилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 71
Рейтинг: 3
t
×