АҚШ элчиси Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан ўзбекистонлик ОАВ ходимларини табриклади

Жамият

image

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан QALAMPIR.UZ таҳририяти ходимларини ҳамда барча ўзбекистонлик оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни табриклади.

“Жаҳон матбуот эркинлиги кунида биз бутун дунё бўйлаб ўз жамиятларида маърифат улашаётган, уларни хабардор қилиб, ўзаро муносабатга киришаётган журналистларнинг жасоратини шарафлаймиз. Эркин ва мустақил матбуот ватандошларга уларнинг турмушини шакллантирадиган воқеаларни тушунишга ёрдам беради ҳамда ғоялар ва фикрлар хилма-хиллигини тарғиб қилади. Бундай эркин ахборот алмашинуви ҳар бир демократик давлатнинг асосий бўлаги саналади”, дейилади баёнотда.

АҚШ элчиси кўплаб журналистларнинг кўрсатаётган жасоратини ва ташаббусини алоҳида таъкидлаган.

“Бугунги кунда кўплаб журналистлар дунёда содир бўлаётган воқеаларни, жумладан, Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини ва Афғонистондаги инсон ҳуқуқларининг бузилишини ёритиш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйишмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунда эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир”, дейилади элчи жаноблари йўллаган баёнотда.

Шунингдек, Ҳеник АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистонда медиа соҳасидаги ижобий силжишларни қўллаб-қувватлашда давом этишини қўшимча қилган.

“Ҳамкасбларим ва мен турли тренинглар ҳамда таълим олиш имкониятлари орқали қўллаб-қувватлаётганимиз ўзбекистонлик журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликни қадрлаймиз. Биз Ўзбекистон журналистлари меҳнатини нафақат бугун, балки ҳар куни шарафлашдан фахрланамиз”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

ОАВ АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник Жаҳон матбуот эркинлиги куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг